BAUCHI. Kazinform – Нигериянинг Кадуна штатидаги Зария шаҳридаги масжиднинг қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Яна бир неча киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform Reutersга таяниб.
Ҳодиса жума куни шаҳар марказий масжидида аср намозини ўқиш учун юзлаб диндорлар йиғилган пайтда юз берган.
Дастлаб тўрт кишининг жасади топилган, сўнгра қутқарув гуруҳи вайрон бўлган масжидда қидирув ишлари олиб боргач, яна учта қурбон топилган.
Айни пайтда қулаш сабабларини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти.
Африканинг энг гавжум мамлакатида, қонунлар ёмон бажарилган ва қурилиш материаллари кўпинча сифатсиз бўлган мамлакатда биноларнинг қулаши тез-тез учрайди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы