Мамлакат Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳужум Тиллабери провинциясининг Банибангу туманида содир бўлган. Вазирлик маълумотларига кўра, ҳарбий базага ҳужум қилган террорчиларнинг шахси ҳозирча аниқланмаган.
Ҳарбийлар ва ҳужумчилар ўртасидаги жангда 34 аскар ҳалок бўлди, 14 нафари яраланди. Баёнотда ҳужумчиларнинг кўпчилиги йўқ қилингани, бироқ ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмагани таъкидланди.
Мали билан чегара яқинида жойлашган Банибангу мамлакатдаги энг муҳим ҳарбий объектлардан бири саналади. Шу йилнинг 25 апрелида унга ҳужум уюштирилиб, 12 аскар ҳалок бўлган.
Аввалроқ Нигерияда жангарилар ҳужуми оқибатида 15 фермер ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.