ASTANA. Kazinform - Жиноят мамлакат шимолидаги Кадуна штатида 7 март, пайшанба куни содир бўлди. Ўғирлаш мактабда 2021 йилдан бери энг кенг тарқалган ҳодисага айланди, дея хабар беради Каzinform агентлиги DWга таяниб.
Маҳаллий ўқитувчиларнинг сўзларига таянган Reuters агентлигининг маълум қилишича, ўғирлаш 2021 йилдан бери мактабдаги бола ўғирлашлар орасидаги энг йиригидир. Кадуна штати полицияси Reuters агентлигининг одам ўғирлаш бўйича изоҳ бериш ҳақидаги сўровларига жавоб бермади.
Қайд этилишича, жангарилар эрталабки йиғилишдан кейин мактабга ҳужум қилган. Ўқитувчилардан бири Сани Абдуллаҳининг сўзларига кўра, ўрта мактабдан ўғирланганлар сони 187 нафар, бошланғич мактабдан эса 40 нафарга яқин. Курига шаҳар кенгаши депутати Идрис Маяллуранинг айтишича, жангарилар дастлаб 100 нафар бошланғич синф ўқувчисини қўлга олган, бироқ сўнг бир қисмини қўйиб юборишган ва баъзилари қочишга муваффақ бўлишди.
Штат губернатори Уба Сани барча мактаб ўқувчиларининг озод этилишини таъминлашга ваъда берди. Amnesty International Нигерия ҳукуматини болаларни қутқариб, айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.