ASTANA. Kazinform - Якшанба куни Нигерия жануби-ғарбидаги Лагос штатида автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Синьхуа ахборот агентлигига таяниб.
Якшанба куни Лагос штат транспорт бошқармаси вакилининг айтишича, ҳодиса Мово шаҳридаги йўлда эрта тонгда содир бўлган.
Ҳайдовчи билан бирга 20 киши бўлган автобус тўсатдан бошқарувни йўқотиб, катта тезликда олдидаги қум ва тупроқ ортилган юк машинасига бориб урилган. Автобусдаги барча одамлар ҳалок бўлган. Юк машинаси ҳайдовчиси жабрланмаган.
Расмийга кўра, автоҳалокатга тезликни ошириш сабаб бўлган.
Нигерияда кўпинча тирбандлик ва ёмон йўл шароитлари, шунингдек, тезликни ошириш туфайли бахтсиз ҳодисалар рўй бериб туради.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.