Қароқчилар одамларни 50 кундан ортиқ гаровда ушлаб туришган. Нашр маълумотларига кўра, 17 киши гаровда бўлганида очликдан ўлган.
Озод этилганлар давлат органларига топширилди.
Охирги икки йил ичида Нигерия шимоли ва марказида уюшган жиноятчилик сезиларли даражада ошди. Қароқчилар одамларни ўлдиришади, тўлов учун гаровга олишади, чорва молларини ўғирлашади, аҳолини қўрқитишади ва улардан пул ундиришади. Жиноий гуруҳлар, шунингдек, аҳоли расмийлар билан ишлайдиган қишлоқ ва аҳоли пунктларига ҳам ҳужум қилади. Ҳукумат жиноятчиликка қарши курашиш учун махсус полиция ва ҳарбий қисмлардан фойдаланишга мажбур.