Ҳозирда юк кемаси Гвинея кўрфазида, Порт-Харкорт шаҳридан жануби-ғарбида турибди.
Порталга кўра, денгиз қароқчилари кемани босиб олишига бир баҳя қолган. Экипаж бахтига яқин атрофдаги Нигерия хавфсизлик хизмати кемаси ёрдамга келиб, қутқариб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Африка қирғоқлари яқинида денгиз қароқчилари фаоллиги орта бошлаган. Куни кеча Гвинея кўрфазида олти кунда олтита кемага ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар бергандик.