Идоралараро комиссия маълумотларига кўра, боланинг маймун чечагига қандай чалингани ҳозирча номаълум, аммо Нидерландия Миллий соғлиқни сақлаш институти бу касал одам билан терига тегиниш (тегиш) орқали содир бўлган деб ҳисоблайди.
Қолган янги ҳолатларнинг аксарияти ноанъанавий йўналишдаги эркаклар билан боғлиқ. Бу ой давомида Амстердам ва Нидерландиянинг бошқа йирик шаҳарларида бўлиб ўтган Прайда тадбирлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Нидерландияда жами 352 та маймун чечаги касаллиги аниқланган.