Нашрнинг ёзишича, Шиша-Пангма 14 та 8000 метрли чўққиларнинг бири бўлиб, уларнинг барчаси Халқаро алпинизм ва тоғчилик федерацияси томонидан денгиз сатҳидан 8,000 метр баланд деб тан олинган. Ниманинг ютуғи Непал Алпинизм ассоциацияси томонидан ҳам тасдиқланган.
Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, бундан аввал, 2019 йилда Мингма Гябу 30 ёшида барча 14 та чўққига чиқишга муваффақ бўлган. Уларнинг веб-сайтида янги рекорд тасдиқланиши бир неча ҳафта давом этиши мумкинлиги қайд этилган.
Маълумотларга кўра, Нима эпик саёҳатини 2022 йил сентябрь ойида Непалнинг 8 163 метр баландликдаги Манаслу тоғига чиқиш билан бошлаган. Кейинги икки йил ичида у барча 8000 метрли чўққиларни, жумладан дунёнинг энг баланд чўққиси Эверест (8 848,86 метр) ва жуда хавфли ҳисобланган К2 (8 611 метр) ни забт этган.