Непалдаги сув тошқинида бедарак йўқолган сайёҳлар билан алоқа ўрнатилмоқда

ASTANA. Kazinform — Непалдаги йирик сув тошқинидан сўнг Хитой билан чегара ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, камида 1118 киши ҳалок бўлган, деб хабар беради AP .

Фото: Xinhua

Шу билан бирга, Непал Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 3900 дан ортиқ киши ҳануз бедарак йўқолган. Улар орасида 39 мамлакатдан келган 590 нафар фуқаро ҳам бор.

Қутқарувчилар 324 нафар хорижий фуқарони эвакуация қилган.

Хитой томонининг маълумотларига кўра, 16 киши ҳалок бўлган, тахминан 550 киши эса бедарак йўқолган.

Бундан аввал бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган айрим сайёҳлар ҳокимият органлари билан боғлана бошлаган. Масалан, Австралия бош вазири бедарак йўқолган австралияликлар сони 43 нафардан 38 нафарга камайганини маълум қилди.

Яна беш нафар хорижлик сайёҳ Непал ҳукумати билан телефон ёки электрон почта орқали боғланган.

Непал — Хитой чегарасида ҳам қутқарув ишлари давом этмоқда. Хитойлик мутахассислар оғир техникалар кириши учун Гиронг порти яқинидаги зарар кўрган ҳудудга вақтинчалик йўл қурди.

Чегара мажмуаси сув, лой ва тош оқими натижасида вайрон бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 26 августда тўсатдан юз берган сув тошқинлари Непал ва Хитой чегараси яқинида кўчкиларни келтириб чиқарди. Сув, муз, лой ва тошлардан иборат оқим водийлар ва аҳоли яшаш пунктлари орқали оқиб ўтиб, уйлар, йўллар, кўприклар ва бошқа инфратузилмаларни вайрон қилди.