Нега Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида умумий медаллар ҳисоби юритилмайди

ASTANA. Kazinform - Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида мамлакатлар ўртасида расмий медаллар ва умумжамоа ҳисоби юритилмайди — спортчиларнинг натижалари ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида ҳисобга олинади, деб хабар беради Kazinform Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлигига таяниб.

Фото: пресс-служба президента КР

“Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари, аввало, этноспорт ва анъанавий спорт турларини сақлаш, ривожлантириш ва оммалаштириш, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда халқлар ўртасида дўстликни ривожлантириш учун халқаро майдондир”, — дейилади агентлик хабарида.

Ўйинлар концепцияси давлатларни умумий рейтингдаги ўрин учун рақобатлаштиришга эмас, балки мамлакатларни умумий тарихий-маданий мерос атрофида бирлаштириш ва дунёда этноспорт ҳаракатини ривожлантиришга асосланган.

Шу билан бирга, спортчиларнинг натижалари ва ютуқлари ҳар бир спорт тури доирасида алоҳида қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон спортчилари 74 та медаль — 32 та олтин, 20 та кумуш ва 22 та бронза медаль қўлга киритгани хабар қилинган эди.