Душанба кунги савдоларда ушбу маркадаги нефтнинг бир баррели нархи 81,53 долларга етган бўлса, кун якунида 79,65 долларни ташкил қилди. 10 январ куни маҳаллий вақт билан соат 10:21 ҳолатига кўра, элита нефть бренди нархи 0,29 фоизга ошиб, бир баррели 79 690 долларга етди. Нархларнинг ошишига Хитой чегарасининг очилиши сабаб бўлган.