Хусусан:
• Атирау нефтни қайта ишлаш заводи – 85% дан 88% гача;
• Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи – 86% дан 88% гача;
• Павлодар нефть-кимё заводи – 91% дан 94% гача.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, кўрсаткичларнинг ўсиши қайта ишланган нефть маҳсулотлари улушини 70–79% дан 75–81% гача ошириш, шунингдек, Павлодар нефтни қайта ишлаш заводида битум ишлаб чиқаришни 366 минг тоннадан 426 минг тоннагача ошириш орқали таъминланди.
2025 йилда 2024 йилга нисбатан, асосий нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиши қайд этилган. Унда:
• бензинлар – 5,7 миллион тонна (107%);
• дизель ёқилғиси – 6,1 миллион тонна (116%)ни ташкил этган.
Нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш ва уларнинг қувватларини кенгайтириш ҳисобига нефтни қайта ишлаш чуқурлигини 94% гача ошириш режалаштирилган.