Ушбу кашфиёт Ой стратосферасини ўрганиш пайтида тасдиғини топган. Сув молекулалари осмон жисмининг жанубий қисмида жойлашган Клавий кратеридан топилган.
Шундай қилиб, Ойни ўзлаштириш дастурларини ўзгартиришга имкон берадиган назариялар тасдиқланди. Сувнинг мавжудлиги бир қатор муаммоларни ҳал қилишни осонлаштиради, ҳатто уни ёқилғи учун ишлатиш тавсия этилади. Бироқ, NASA Астрофизика департаменти директори Пол Херцнинг сўзларига кўра, Ернинг табиий йўлдошида қанча сув топилиши ва ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳанузгача номаълум.