Ҳодиса Бродвей ва 29-кўча чорраҳаси яқинида содир бўлган, натижада олти киши, жумладан, такси ҳайдовчиси жароҳат олиб, шифохонага етказилган. Яраланганлардан уч нафарининг аҳволи оғир.
Политсия маълумотларига кўра, велосипедчи билан тўқнашув бахтсиз ҳодиса бўлган кўринади. Такси машинаси бордюрдан ошиб ўтиб, пиёдаларни уриб юборган ва бинога бориб урилган. Ҳайдовчи воқеа жойида қолган.
Маълум бўлишича, қурбонларнинг икки нафари Огайо штати Колумбус шаҳридан, яна икки нафари эса Мексикадан бўлган.
Расмийларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси кўча камералари томонидан тасвирга олинган, тергов давомида уларнинг мазмуни ўрганилмоқда.