Воқеа 00:40 да содир бўлган. Полиция беш нафар ярадорни пиёда йўлида топди, тез ёрдам машинаси уларни касалхонага олиб кетди. Яна тўрт нафар жабрланувчи шахсий транспортда тиббиёт муассасаларига етиб келди.
Яраланганлардан бири, 21 ёшли баскетболчи олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Кейинчалик у воқеа жойидан бир квартал нарида яшаган Дариус Ли эканлиги аниқланди.
Оммавий отишма сабаблари ва потенциал гумонланувчилар ҳақида маълумот берилмаган. Полиция отишма содир бўлган жойда ўқотар қурол топган. Душанба ҳолатига кўра, ҳибсга олинганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтондаги байрам концерти отишма ва қурбонлар билан якунлангани хабар қилинганди .