«Менга Пабло Пикассо ва Жорж Соранинг расмлари ёқади, уларнинг иккаласи ҳам менинг севимли рассомларим», - дейди кичкинтой Элиана.
Метрополитен музейи ҳам жамоатчиликка очилган, аммо ҳозиргача ташриф буюрувчилар сони чекланган.
«Катта олма» музейларида қатъий қоида мавжуд: бу ерда ниқоб тақиш мажбурийдир, кириш жойида эса ҳарорат ўлчанади. Музейдаги одамлар сони 25%дан ошмаслиги керак. Шунинг учун Музей очилган биринчи куни одатдагидек 30-40 минг киши эмас, балки 10 минг киши ташриф буюрган.
Пандемия натижасида Нью-Йоркдаги музейлар Европага нисбатан анча кўп зарар кўрди. Чунки уларнинг бюджети чипталар савдосига боғлиқ.
Метрополитен музейи карантин туфайли 150 миллион доллар йўқотди ва 400 ходимни ишдан бўшатишга мажбур бўлган.