«Айни пайтда 90 та оила эвакуация қилинган, бу тахминан 240 кишини ташкил қилади. Ҳодиса жойида 350 дан ортиқ ўт ўчирувчилар ва тиббиёт ходимлари бор. Ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган, 21 киши, шу жумладан 16 ўт ўчирувчи яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган», - дейилади матбуот хизмати хабарида.
CNN маълумотларига кўра, ёнғин Квинсдаги 150 хонадонли уйда содир бўлган. Ёнғин уйнинг олтинчи қаватидан бошланиб, юқори қаватларни қамраб олган. Қайд этилишича, ёнғин ҳали ҳам ўчирилмаган.