Маълумотларга кўра, комендантлик соати ҳар куни соат 23:00 дан эртаси куни 05:00 гача давом этади.
Ўтган бир сутка давомида мамлакат пойтахтида 290 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, бир киши касалликдан вафот этган, 96 нафар бемор шифохонадан чиқарилган.
Сўнгги кунларда агломерацияда касаллар сони рекорд даражадан ошиб кетди. Бундан ташқари, Деҳли омикрон штаммлари кўп тарқалган шаҳардир. Штамм 79 кишида аниқланган, бу мамлакатда Махараштрадан кейин иккинчи энг юқори (108 ҳолат) кўрсаткичдир.
Ҳиндистонда жами 422 кишига омикрон штамми ташхиси қўйилган.