Мьянмадаги зилзила қурбонлари сони 3,5 мингдан ошди

Фото: Фото: Anadolu

ASTANA. Kazinform – Мьянмадаги 7,7 ва 6,4 магнитудали қўш зилзилалар қурбонлари сони 3564 нафарга етди. Бу ҳақда Anadolu нашри ёзди.

Мьянма ҳарбий маъмурияти вакили бўлган Давлат маъмурий кенгаши (SAC) масала юзасидан баёнот берди. Қайд этилишича, жароҳатланганлар сони 5012 кишига етган.

Қутқарув гуруҳлари бедарак йўқолган 200 дан ортиқ одамни қидиришда давом этмоқда.

Мьянма ёнғин хавфсизлиги хизмати Мандалай шаҳрида қулаган бино вайроналари остидан ўн кишининг жасади чиқарилганини маълум қилди.

Шунингдек, Сингапур, Малайзия ва Ҳиндистондан келган қутқарув гуруҳлари ўз ишларини якунлаб, уйларига қайтгани маълум қилинди.

28 март куни содир бўлган вайронкор зилзиладан бери Мьянмада магнитудаси 2,8 дан 7,5 гача бўлган 98 та ер силкинишлари қайд этилган. Бу ҳақда сешанба куни мамлакат метеорология ва гидрология департаменти маълум қилди.

Синьхуа ахборот агентлигининг хабар беришича, Давлат маъмурий кенгаши Мьянмадаги 7,9 магнитудали зилзила қурбонлари сони 3600 нафарга етганини, 5017 киши жароҳатланганини, 160 киши бедарак йўқолганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 40 даража иссиқ об-ҳаво Мьянмадаги қутқарув ишларига халақит бермоқда.