Мьянмадаги сув тошқинидан 40 мингдан ортиқ киши жабрланди

ASTANA. Kazinform – Мьянманинг Иравади ҳудудида Нгавун дарёсидаги тўғоннинг бузилиши оқибатида юзага келган кенг кўламли сув тошқинидан 40 мингдан ортиқ аҳоли жабрланди, деб хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.

Фото: Xinhua

Тўғон 30 июлда Лемьетна аҳоли пунктида бузилган. Бунга қумли тупроқнинг ювилиши ва ернинг чўкиши оқибатида тўғон конструкциясининг заифлашиши сабаб бўлган.

Табиий офат оқибатида минглаб оилалар уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Жабрланган аҳоли учун вақтинчалик ёрдам кўрсатиш марказлари очилди.

Шаҳар ҳудудларида сув сатҳи аста-секин пасая бошлади. Айни пайтда алоқа хизматларининг 35 фоизи тикланган.

Сув тошқинидан жабрланганларга озиқ-овқат етказиб бериш ишлари давом этмоқда. Ёрдам кўрсатиш ишларига 146 миллион кьятдан ортиқ маблағ ажратилди. Бу тахминан 69,5 минг АҚШ долларига тенг.

Бундан аввал март ойида Гавайи ороллари таркибига кирувчи Оаху оролида сўнгги 20 йилдан ортиқ вақт ичидаги энг кучли сув тошқини содир бўлиб, 5,5 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган эди.