Ҳодиса Каунг Тҳат қишлоғида содир бўлган.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, портлаш оқибатида 45 дан ортиқ одам, жумладан, болалар ҳалок бўлган. Яна 70 дан ортиқ одам жароҳат олган.
Портлаш шунчалик кучли бўлганки, яқин атрофдаги бир нечта уйлар вайрон бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, омборда кончиликда ишлатиладиган портловчи моддалар бўлган. Минтақа ўзининг ёқут конлари билан машҳур.
Ҳалокат юз берган ҳудуд қўзғолончиларнинг TNLA гуруҳи назорати остида.
Ҳозирда воқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда. Ҳокимият портлаш сабабларини аниқлаш мақсадида тергов бошлади.