Мураккаб ташқи иқтисодий вазиятга қарамай, нохомашё сектор рақобатбардошликни намойиш этди — Бектенов

ASTANА. Каzinform — Жорий йилнинг дастлабки 3 ойида ялпи ички маҳсулот реал кўринишда 3 фоизга ўсди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов маълум қилди.

Фото: Kazinform

— Давлат раҳбари Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида юқори сифатли ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича топшириқ берди. Бу вазифа қайта ишлаш саноатини ривожлантириш, инвестиция фаоллигини ошириш ва ишлаб чиқариш қувватларини технологик модернизация қилиш орқали амалга оширилмоқда. Бугун биз мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши натижаларини ва жорий йилнинг биринчи чораги учун республика бюджетининг бажарилишини кўриб чиқамиз, — деди Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишини очар экан.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, бу даврда ялпи ички маҳсулот реал кўринишда 3 фоизга ўсди.

— Шуни таъкидлаш керакки, ушбу кўрсаткич нохомашё секторида, жумладан, қайта ишлаш саноати, транспорт, қурилиш ва савдо соҳаларида барқарор ўсиш билан таъминланди. Қийин ташқи иқтисодий вазиятга қарамай, ушбу нохомашё сектор ўзининг барқарорлиги билан рақобатбардошлигини намойиш этмоқда, — деди Ҳукумат раҳбари.