Телеканалнинг айтишича, душанба кунидан бери ёққан ёғингарчилик миқдори 230 мм гача етган.
Сешанба куни ҳокимият фавқулодда хизматлардан ташқари барча офис ва биноларни ёпишга қарор қилди. Автобус қатнови чекланди, маҳаллий поездлар тўхтатилди. Шаҳарнинг бир неча қисмидаги кўчалар ва йўллар сув остида қолди. Горегаон, Кинг-Cеркл, Дадар ва Шиваджи-Чоук туманлари айниқса жиддий зарар кўрди.
Синоптиклар шаҳарда ҳали ҳам кучли ёмғир ёғиши ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.