ASTANA. Kazinform - Мўғулистоннинг Метеорология ва атроф-муҳит мониторинги институти сешанба куни қор бўрони ҳақида огоҳлантириш эълон қилди, дея хабар беради Синьхуа ахборот агентлиги.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 8 октябрга ўтар кечасидан ғарбий, марказий ва Гоби вилоятларида, 9 октябрда эса мамлакатнинг шарқий вилоятларида қор бўрони эсиб, кейин Мўғулистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғади.
Шамол тезлиги 14-16 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Метеорология ва атроф-муҳит мониторинги институти Улан-Батор аҳолисини қор бўрони ва қишлоқ жойларда йўл кўринмаслиги сабабли ҳудудларга чиқмасликка, мўғулистонлик кўчманчи чорвадорларни эса яйловларда чорва боқишда ҳушёр ва эҳтиёткор бўлишга чақирди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.