Унинг сўзларига кўра, ўтган дам олиш кунлари кучли қор бўрони туфайли Мўғулистон ҳудудининг қарийб 60 фоизи қор билан қопланган.
“Қидирув-қутқарув операцияси туфайли биз кучли қор бўрони вақтида бедарак йўқолган 38 кишини қутқаришга муваффақ бўлдик. Бироқ кучли бўрон пайтида музлаб қолган 8 нафар мўғулистонлик кўчманчи чорвадор ўлик ҳолда топилди”, - деди у.
Т.Баярхуу айни пайтда мамлакат Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси томонидан табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича барча зарур чораларни кўриш давом этаётганини ҳам таъкидлади.
“Мўғулистон давлат фавқулодда комиссияси ҳалок бўлган кўчманчи чорвадорларнинг оилаларига 5 миллион мўғул тугрики (1450 доллардан ортиқ) тақсимланишини маълум қилди”, — дея қўшимча қилди у.
6 ноябрда Мўғулистоннинг Тув ва Увурҳангай вилоятларида кучли қор бўрони туфайли саккиз нафар кўчманчи чорвадор ҳалок бўлди. Улар орасида 11 ёшли бола ҳам бор.