2024 йил охирига келиб Мўғулистонда чорва молларининг умумий сони 10,9 фоизга камайиб, 57,6 миллион бошга етди. Бу ҳақда мамлакат Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу даврда сигирларнинг умумий сони 5,1 миллион бош, отлар – 4,7 миллион бош, қўйлар – 24,5 миллион бош, эчкилар – 22,9 миллион бош ва туялар – 480,6 минг бошга етди, дейилади расмий хабарда.
Мўғулистон дунёдаги энг сўнгги кўчманчи мамлакатлардан биридир. Чорвачилик халқ хўжалигининг асоси бўлиб қолмоқда, мамлакатнинг кўчманчи аҳолисининг деярли 40% ундан даромад олиб яшайди.
Бироқ қиш қаттиқ ва узоқ бўлгани учун мўғул кўчманчи чорвадорларининг кўпчилиги ҳар йили чорвасини йўқотади, бу эса уларнинг тирикчилигининг пасайишига олиб келади.