Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 69,6 миллион долларга ёки 1,1 фоизга кўпдир.
Импортнинг ўсиши асосан нефть маҳсулотлари, енгил автомобиллар ва юк машиналари, механик жиҳозлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек, ҳаво ва сув транспортига оид электр жиҳозлари ҳисобига таъминланди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича бу даврда Мўғулистон:
- 73,1 миллион дона тухум,
- 31,7 минг тонна гуруч,
- 84,2 минг тонна сабзавот импорт қилинди.
Бундан ташқари, мамлакатга:
- 479,6 минг тонна бензин,
- 991,4 минг тонна дизель ёқилғиси
- ва 14 724 та автомобиль импорт қилинди.
Импорт географияси бўйича:
- 38,1% - Хитой,
- 23,6% - Россия,
- 12,7% - Япония,
- 4,3% - Жанубий Корея,
- 4,1% - АҚШ,
- 2,5% - Германия.
Мўғулистон импортининг 85,4 фоизи ушбу олти давлат ҳиссасига тўғри келади.