Озарбайжон Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) янгиланган маълумотларига кўра, Зоҳид Оруж 2,17 фоиз (107 877 овоз), Фозил Мустафо 1,98 фоиз (98 623 овоз), Гудрат Гасангулиев – 1,72 фоиз (85 607 овоз), Рази Нуруллаев - 0,80% (39 727 овоз), Эльшад Мусаев - 0,66 фоиз (32 956 овоз), Фуад Алиев - 0,53 фоиз (26 561 овоз) тўплаган.
Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтди.
Президентлик учун 7 нафар номзод кураш олиб борди. Сайловларни 190 халқаро медиа ташкилоти кузатди.
Мустақил Озарбайжон тарихида биринчи марта сайлов бутун мамлакат ҳудудини, жумладан Қорабоғ минтақасини ҳам қамраб олди.