Россия Гидрометеорология Марказининг маълумотларига кўра, ушбу огоҳлантириш ёғингарчиликнинг кўпайиши, қор ёғиши, ер музлаши ва кучли шамоллар билан боғлиқ.
“Сариқ даража 28 апрель соат 09:00 гача амал қилади. Баъзи жойларда ёғингарчилик кучайиши, қор ёғиши электр узатиш линиялари ва дарахтларга зарар етказиши ва йўлларда муз пайдо бўлиши мумкин”, - деди марказ вакили.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, яқин кунларда Москвада ёғингарчилик давом этади ва аста-секин қорга айланади. Душанба куни қор ёғиши кутиляпти. Бундан ташқари, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.
Метеорологларнинг маълумотларига кўра, яқин кунларда қор қоплами 2-7 сантиметрга ошиши мумкин.
Об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши Болтиқ циклонларининг таъсири билан боғлиқ. Бунда атмосфера босимининг пасайиши ҳам мумкин.
Шаҳар ҳокимияти аҳолини ноқулай об-ҳаво шароитида эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. Хусусан, уларга дарахтлар остида турмаслик, транспорт воситаларини уларнинг ёнига қўймаслик ва йўлда тезлик чегарасига риоя қилиш тавсия этилди.