IWF бош котиби Хосе Киньонес федерация мусобақани ўтказишга қизиқиш билдирган мамлакатлардан муносиб аризалар олганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, жаҳон чемпионатларини ўтказиш кўплаб давлатларни қизиқтирмоқда, оғир атлетика эса бутун дунё бўйлаб ривожланишда давом этмоқда.
Россия 2022 йилдан бери илк бор олимпия спорти бўйича йирик халқаро мусобақани ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Москва аввал ҳам оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига уч марта — 1975, 1980 ва 1983 йилларда мезбонлик қилган.
IWF маълумотларига кўра, 2028 йилда ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари мос равишда Косовонинг Приштина шаҳри ва Венесуэланинг Каракас шаҳрида бўлиб ўтади. Катталар ўртасидаги 2029 йилги жаҳон чемпионатига эса Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳри мезбонлик қилади.