Очилиш маросимида Молдова Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Протокол раҳбари Михаил Барбулат, Бэльц шаҳрининг мэри Александр Петков ҳамда дипломатик корпус, ишбилармон доиралар, давлат вакиллари ва депутатлар иштирок этди.
ҚР Элчиси Алмат Айдарбеков фахрий консуллик очилишининг аҳамиятини инобатга олиб, бу икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг янги босқичи бўлиб, сармоявий, савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очаётганини таъкидлади.
Ўз навбатида, Қозоғистон Республикасининг янги тайинланган Фахрий консули Ю.Жардан Қозоғистон томонининг юксак ишончи учун миннатдорлик билдириб, мамлакатларимиз ўртасидаги барча соҳалардаги фаолиятни фаоллаштиришга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Бэльц - Молдованинг саноат маркази бўлиб, у ерда энг йирик саноат ва энг йирик эркин иқтисодий зоналар жойлашган. Шаҳарда 40 дан ортиқ корхоналар: озиқ-овқат ва енгил саноат, электротехника ва қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқалар мавжуд.