Молдова энергетика соҳасида юқори тайёргарлик режимини жорий этди

ASTANA. Kazinform - Молдова ҳукумати йилнинг совуқ даврида энергия таъминоти билан боғлиқ хавф-хатарлар сақланиб қолаётгани сабабли энергетика соҳасида 30 кун муддатга юқори тайёргарлик режимини жорий этди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Anadolu агентлигига таяниб хабар беради.

Фото: ТАСС

Молдова Бош вазири Василе Тофан мазкур қарорни қабул қилиш заруратини энергетика соҳасидаги мавжуд муаммолар, айниқса, совуқ кунлар бошланиши билан боғлиқ хавфлар сақланиб қолаётгани билан изоҳлади.

“Мамлакатимизда энергетика ва гидрология соҳаларида икки ой давомида фавқулодда ҳолат режими амал қилди. Яхшиямки, гидрология соҳасидаги муаммолар ҳал бўлди, ёмғирлар ёға бошлади ва вазият яхшиланди. Бироқ энергетика соҳасидаги вазият ҳамон мураккаблигича қолмоқда ва турли қийинчиликлар мавжуд. Шунинг учун юқори тайёргарлик режимини сақлаб қолиш мақсадга мувофи”қ, – деди Василе Тофан.

Аввалроқ Молдовада фавқулодда ҳолат эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди. Тегишли қарор энергия ва ёқилғи таъминоти билан боғлиқ хавф-хатарлар, шунингдек, Днестр ва Прут дарёларидаги гидрологик танқислик сақланиб қолаётгани сабабли қабул қилинган.