ASTANA. Kazinform - Бош вазир Нарендра Модининг Ҳиндистон халқ партияси («Бхаратия джаната парти») етакчилигидаги Миллий демократик альянс (МДА) сайловлардан сўнг Ҳиндистон парламенти қуйи палатасидаги ўринларнинг ярмидан кўпини қўлга киритди. Буни NDTV телеканали сайлов округларидан олинган маълумотларга кўра эълон қилган овозларни санаб чиқишнинг расмий натижалари далолат беради, деб ёзади Kazinform агентлиги TASSга таяниб.
Сўнгги маълумотларга кўра, Моди коалицияси парламентнинг 543 ўринли қуйи палатасида 290 га яқин ўринни қўлга киритган. Почта орқали берилган овозлар ҳозирда кўриб чиқилмоқда. Электрон овоз бериш машиналари орқали олинган овозлар тасдиқланади.
Мухолифат коалицияси I.N.D.I.A. (Indian National Developmental Inclusive Alliance(Ҳиндистон Миллий ривожланиш инклюзив алянси) 28 партияни ўз ичига олган тахминан 220 ўринга эга бўлиши мумкин.
Бироқ, экспертлар таъкидлаганидек, Моди коалицияси парламентда режалаштирилган 400 ўринни олмаган ва ҳатто беш йил аввалги натижани такрорламаслиги ҳам мумкин бўлса-да, аллақачон ғалаба қозонган. 2019 йилги сайловларда МДА парламент қуйи палатасида 353 ўринни қўлга киритди. Шунга қарамай, Моди энди кетма-кет учинчи марта бош вазир лавозимини эгаллаши мумкин бўлади.
Ҳиндистон мухолифати башорат қилинганидан анча яхши ҳаракат қилди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.