Иброҳим Мустафо совринига бағишланган халқаро турнирда 55 килограмм вазн тоифасида юқори уч ўринни қозоғистонлик Аманғали Бекболатов, Марлан Муқашов ва Исхар Қурбаев бўлишди.
Яна бир олтин медаль Мерей Бекеновга (67 кг), иккинчи кумуш медаль Ернар Фидахметга (60 кг) насиб этди.
Шунингдек, Дастан Зарлихан (63 кг) ва Алимхан Сиздиқов (130 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Энди 24 февраль куни юнон-рум кураши бўйича 72, 77, 82, аёллар кураши бўйича 57, 62, 68, 76 килограмм вазн тоифасида совринли ўринлар сараланади.
25 ва 26 февраль кунлари аёллар кураши ва эркин кураш бўйича полвонлар беллашади.
Расм: Бирлашган жаҳон кураши (UWW)
Муаллиф: Адилжан Умбет