«Дастлабки маълумотларга кўра, поезднинг ҳалокати туфайли 103 йўловчи жароҳат олган», - дейилади хабарда.
Манбага кўра, Қоҳирадан Мансурага кетаётган поезд Туҳ темир йўл станциясидан чиққанидан бир неча дақиқа ўтгач, унинг вагонлари рельсдан чиқиб кетган. Жабрланган йўловчиларни маҳаллий шифохоналарга етказиш учун воқеа жойига 20та тез ёрдам машинаси етиб келди.