Идоралараро комиссия маълумотларига кўра, 42 ёшли эркак ихтисослаштирилган изоляцион шифохонага ётқизилган, унинг аҳволи барқарор.
Вазирлик ушбу ҳолатни режали эпидемиологик мониторинг жараёнларида аниқлади ва бемор ва у билан бевосита алоқада бўлган шахслар билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган профилактика чоралари кўрилганини қайд этди.