Соғлиқни сақлаш вазирлиги маймун чечаги билан касалланган биринчи бемор Мисрда қайд этилганини маълум қилди.
«42 ёшли эркак ихтисослаштирилган изоляция шифохонасига карантинга олинди, унинг аҳволи барқарор», — дейилади вазирлик хабарида.
Вазирлик мазкур ҳолат режали эпидемиологик мониторинг тадбирлари давомида аниқлангани ҳамда бемор ва у билан бевосита алоқада бўлган шахсларга нисбатан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган профилактика чоралари кўрилганини маълум қилди.