CAIRO. XINHUA-Kazinform – Миср шимолидаги Матруҳ провинцияси қирғоқбўйи трассасида сайёҳлик автобуси ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 37 киши жароҳат олди, дея хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.
«Йўл-транспорт ҳодисаси эрталаб Матруҳ-Александрия халқаро қирғоқ йўлида Эль-Дабаа шаҳри яқинида содир бўлган. Ярадорларни яқин атрофдаги шифохоналарга етказиш учун зудлик билан 10 та тез ёрдам машинаси жўнатилди», – дейилади баёнотда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мабрук Салем қурбонларнинг турли даражадаги жароҳатлари борлигини, уларнинг баъзилари жарроҳлик амалиётига муҳтожлигини айтди.
Мисрда ҳар йили минглаб одамлар тезликни ошириш, ёмон йўл шароитлари ва йўл ҳаракати қоидаларини бузиш туфайли ҳалок бўлади.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы