ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси Миср авиация маъмурияти билан биргаликда Мисрнинг «Air Cairo» авиакомпаниясининг Қозоғистонга мунтазам йўловчи рейсларини очиш масаласини ишлаб чиқди.
«Авиакомпания 2023 йил 13 мартдан А-320 типидаги ҳаво кемаларида ҳафтасига 2 марта (душанба ва жума) Астана – Шарм-аш-Шайх йўналишларида ва 2023 йил 14 мартдан ҳафтасига 2 та рейс (сешанба ва шанба кунлари) частотаси билан Алмати – Шарм-аш-Шайх йўналишларида тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширишни режалаштирмоқда», - дейилади вазирлик хабарида.
Қўмитада қайд этилганидек, Қозоғистон ва Миср ўртасида ҳаво алоқасининг очилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, туризм ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Уммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилган эди.
Фото: atr-aircraft.com