Томонлар ташкилот доирасидаги кўп томонлама шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Хусусан, барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган умумий хавф ва хатарларга қарши курашишда амалий саъй-ҳаракатларни кенгайтириш, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик тамойиллари асосида ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳим экани таъкидланди.
Самарқанд саммитида бошланган ШҲТ фаолиятини модернизация қилиш жараёнини давом эттириш, жумладан, ташкилотнинг барча тузилмалари фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
«Янги иқтисодий мулоқот»ни ривожлантириш концепцияси ва Ўзбекистоннинг бошқа қатор ташаббусларини амалга ошириш зарурлиги қайд этилди. Булар — савдони соддалаштириш тўғрисидаги битим, электрон тижорат дастури, инвестицияларни рағбатлантириш комплекси, логистикада рақамлаштириш режаси, «ШҲТ келажак технологиялари» дастури, Озиқ-овқат хавфсизлиги атласи ва бошқалар.
Шунингдек, Хитойда бўлажак ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда метан заправкаларга қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланиши ҳақида ёзган эдик.