ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазир Олжас Бектенов Транспорт вазирлигига бир ҳафта ичида миллий карго-юк ташувчи фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқишни топширди.
“Транспорт вазирлигига “Самруқ-Қазна” жамғармаси билан биргаликда бир ҳафта ичида янги халқаро рейсларни йўлга қўйиш ва миллий карго-юк ташувчининг кейинги фаолияти бўйича аниқ таклифларни тақдим этишни топшираман”, — деди у.
Олжас Бектенов Транспорт ва Энергетика вазирликларига «Қазмұнайгаз» компанияси билан биргаликда авиация ёқилғиси нархини тартибга солишни буюрди.
“Темир йўл соҳасида бу йил “Қизилжар — Мўйинти”, “Дарбаза — Мақтаарал”, “Олтинкўл — Жетиген” ва “Жезқазған — Саксовул” лойиҳаларини якунлаш зарур”, — деди Бош вазир.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.