Аввалроқ Microsoft Россиядаги фаолиятини минимал даражага туширмагунча ёки уни бутунлай йўқ қилмагунча қисқартиришда давом этишини маълум қилган эди. «Натижада биз умидсиз қарзлар, активларнинг қадрсизланиши ва ишдан бўшатиш тўловлари билан боғлиқ 126 миллион долларлик операцион харажатларга дуч келдик», - дейилади баёнотда.
Ҳисоботга кўра, компаниянинг чораклик даромади 51,9 миллиард долларни ташкил этди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга кўпдир. Microsoft компаниясининг соф даромади эса 16,7 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 2 фоизга кўп.