Илгари ушбу режалар чекланган синов босқичида эди ва фақат танланган фойдаланувчилар гуруҳи учун мавжуд эди.
Янги обуналарнинг ойлик нархи:
- Instagram Plus — $3.99;
- Facebook Plus — $3.99;
- WhatsApp Plus — $2.99.
Компания ҳали янги режаларнинг барча функцияларини эълон қилмади. Бироқ, аввалги синовлар давомида маълум бўлганидек, Instagram Plus ва Facebook Plus режалари асосан Stories функциясини кенгайтиришга қаратилган.
Обуначилар:
- одатдаги 24 соат ўрнига 48 соат давомида Stories жойлаштира оладилар;
- кўришлар бўйича кенгайтирилган статистикага кириш ҳуқуқига эга бўладилар;
- бошқа фойдаланувчиларнинг Storiesларини аноним равишда кўра оладилар;
- интерфейсни шахсийлаштириш воситаларидан фойдаланадилар;
- Facebook ва Messenger иконкаларини ўзгартиришлари мумкин;
- эксклюзив анимацион реакцияларга киришлари мумкин.
Меtа шунингдек, сунъий интеллект учун Меtа АI хизматлари учун янги обуналарни синовдан ўтказишни бошлади. Улар орасида:
- One Plus,
- One Premium,
- One Essential,
- One Advanced
тарифлари мавжуд. Нархи ойига $7.99 дан $49.99 гача ўзгаради.
Компания маълумотларига кўра, янги обуналар бутун дунё бўйлаб босқичма-босқич жорий этилади. Шунинг учун уларнинг мавжудлиги ҳар бир минтақада турли вақтларда пайдо бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, YouTube расман янги АI функциясини ишга туширди.