Пайшанба куни аргентиналиклар ЖЧ -2022 саралаш турнирида 3: 0 ҳисобида Боливия терма жамоасини мағлуб этишди. Рақиблар дарвозасига учта голни Месси киритди.
Энди 34 ёшли аргентиналик фубболчи терма жамоа таркибида 153 та ўйинда 79 та гол урди ва бу рекорддир. Месси Бразилия терма жамоаси сафида 77 та гол урган Пеле натижасини ортда қолдирди.