Қозоғистонлик курашчи 57 килограммгача бўлган вазн тоифасида ғолиб бўлди. Финалда у туркиялик Бекир Кесердан устун келди.
Мерей Базарбаев финалга қадар ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, америкалик Люк Лилледални 3:1 ҳисобида, франциялик Расул Галбураевни эса 13:2 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда эса япониялик Дайто Кацумэ устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар қозоғистонлик курашчи Шуғила Ўмирбек U23 жаҳон чемпионатида украиналик рақибини 11:10 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медали соҳибасига айланган эди. Бу - Қозоғистон аёллар кураши тарихида мазкур чемпионатда қўлга киритилган илк медалдир.