MEXICO. Kazinform – Мексика шимолидаги кафелардан бирига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги ёзди.
Мексика оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳужум Гуанахуато штатидаги Апасео-эль-Гранде шаҳрида содир этилган. Ҳужумчилар кафе ва яқин атрофдаги мижозларга қарата ўт очган.
Ҳужум натижасида 9 киши ҳалок бўлди, яна 5 киши тан жароҳати олди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужумчилар аввалига кафедаги одамларга қарата ўқ узган, кейин тасодифан бошқаларга қарата ўқ узган.
Воқеа жойига кўп сонли полиция кучлари жўнатилган. Ҳужум қилганларни қўлга олиш учун кенг кўламли операция бошланди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы