MEXICO.SINHUA – Кazinform – 30 апрелга ўтар кечаси Мексика ғарбидаги Наярит штатида йўловчи автобусининг қоядан қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳат олди. Бу ҳақда якшанба куни юборилган давлат коммюникесида айтилган, дея хабар беради Кazinform «Синьхуа» агентлигига таяниб.
Автобус Наярит штатидаги Компостела шаҳри йўналишидаги трассада қулаб кетди. Йўлда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автобус 15 метрлик қоядан қулаган.
Шаҳарлараро автобус Тлахомулько шаҳридан (Халиско штати) жўнайди. У Наяри штатидаги Гуаявитосга бориши керак эди.
Халиско штати губернатори Энрике Альфаро ижтимоий тармоқларда ҳалок бўлганларнинг аксарияти Халиско штати аҳолиси эканлигини маълум қилди. Шунингдек, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы