Жаҳон чемпионати 2021 йилда қолдирилганидан кейин шу йилнинг апрел ойида Уси шаҳрида (Хитой) ўтказилиши керак эди. Бироқ, мамлакатда узоқ давом этган CОVID-19 пандемияси туфайли шаҳар ҳокимияти ушбу тадбирни ўтказишдан бош тортди. Мусобақани ташкиллаштириш учун учта шаҳар номзод бўлган: Боку (Озарбайжон), Байрут (Ливан) ва Канкун. Натижада Мексика томони 52 фоиз овоз тўплаб, даъвогарлардан ўзиб кетди.
Олдиндан режалаштирилганидек, 2022 йилги таэквондо-пумсэ бўйича Жаҳон кубоги 21-24 апрел кунлари Жанубий Кореянинг Коян шаҳрида бўлиб ўтади.
Жаҳон федерацияси, шунингдек, 2023 йилда кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Сараевода (Босния ва Герцеговина) ўтказилишини маълум қилди.