«Афсуски, мен сизга COVID-19 юқтирганлигимни хабар қилмоқчиман. Симптомлар енгил, мен ҳозир даволанмоқдаман. Одатдагидек мен оптимистик кайфиятдаман», - деб ёзди Президент Twitterда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эпидемиология вазиятлар бўйича бош директори Хосе Луис Аломия Зегарранинг айтишича, у «уйда изоляция қилинган» ва президентда енгил аломатлар мавжуд.
Ички ишлар вазири Ольга Санчес Кордеро президент номидан одатда икки соат давом этадиган ҳар куни ўтказиладиган матбуот анжуманида қатнашади. Мамлакатда COVID-19дан 150 мингга яқин вафот этган ва 1,7 миллиондан ортиқ юқтириш ҳолати қайд этилган. Ўтган ҳафта мамлакатда коронавирусга чалинган ва ўлим даражаси бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди.