Миллий метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, «Меари» тўфони Япониянинг марказий ҳудудларига 300 мл гача ёмғир олиб келади ва кўчки ва тошқинларга сабаб бўлиши мумкин.
Об-ҳаво прогнозларига кўра, тайфун Япония қирғоқларига яқинлашганда, максимал 30 м/с гача бўлган кучли шамоллар кутилмоқда.
Тайфун 15 км/соат тезликда ҳаракат қилмоқда, унинг эпицентрида шамол тезлиги 25 м/с ни ташкил қилади.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли мамлакатнинг йирик авиаташувчиларидан бири тўфон ўтиши кутилаётган ҳудудда камида 10 та рейсни бекор қилди. Паром қатнови тўхтатилди, поездлар қатновида сезиларли кечикишлар ва ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Муаллиф: Руслан Сулейменов